Жаҳон | 10:30 / 06.12.2021
18061
2 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирус пандемияси яна қанча давом этишини айтди

Фото: ТАСС

Коронавирус камида 2026 йилгача жиддий хавф бўлиб қолиши мумкин. Бундай хулосага Scientific Advisory Group for Emergencies (SAGE) мутахассислари келишди.

“SARS-CoV-2 камида кейинги 5 йил давомида соғлиқни сақлаш тизимига хавф бўлиб қолади ва эмлаш ҳамда маълумотларни мониторинг қилиш ёрдамида фаол назоратни талаб қилиб қолади”, деб айтилган ташкилотда.

Экспертларнинг фикрича, ушбу муддат эмлаш ва касалликнинг тарқалишини ушлаб туриш бўйича чоралар етарлича самарали бўлмаса, янада чўзилиши мумкин.

Бундан ташқари, британиялик олимлар Британияда Европанинг қолган қисмига нисбатан коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши билан боғлиқ вазият барқарорлашганини айтган. Уларнинг фикрича, бунга катта кўламли эмлаш кампанияси эвазига эришилган.

Шу билан бирга, турли давлатлар мутахассислари коронавируснинг янги тўлқини юз бериши мумкинлигини истисно этишмаяпти. Бу Ботсвана ва ЖАРда 20 ноябрда вируснинг янги штамми аниқлангани билан боғланган. Олимлар “омикрон” деб аталган ушбу штамм юқори даражада юқувчан ва вакциналарга бардошли эканини айтмоқда.

Аввалроқ ЖССТ ушбу штаммни “хавотирли” деб топган ва уни грек алифбосининг 15-ҳарфи – “омикрон” билан белгилаган. Айни вақтда ушбу штамм дунёнинг 40 тага яқин давлатида қайд қилинган.

Мавзуга оид