Жаҳон | 10:28 / 08.12.2021
3122
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар автобусга ўт қўйиши оқибатида ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Нигериянинг Борно штатида террорчилар одамларни олиб кетаётган автобусга ўт қўйди. Бунинг оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.  

Фото: ng.glbnews.com

Таъкидланишича, автобусда Гидан Бава қишлоғи аҳолиси бўлган. Улар Сабон Бирнига йўл олаётганда жангарилар пистирмасига учраган. 

Расмий маълумотларга кўра, жангарилар ҳужуми оқибатида 17 киши, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Яна 7 киши оғир жароҳатлар билан шифохонага етказилган.

Шу билан бирга, воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, автобуснинг ичи одамлар билан лиқ тўла бўлган. Воқеа жойида камида 30 кишининг жасади қолдиқлари аниқланган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид