Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгарияда янги бош вазир сайланди
Болгарияда 14 ноябрда ўтган муддатдан олдин парламент сайловларида ғалаба қозонган “Ўзгаришларни давом эттирамиз” коалицияси етакчиларидан бири, 41 ёшли Кирил Петков мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзодини парламентдаги овоз беришда 134 депутат қўллаб-қувватлади, 104 депутат қарши чиқди.
Парламент Петковни янги бош вазир этиб сайлагандан кейин у таклиф қилган ҳукумат таркибини ҳам қўллаб-қувватлаган. Ҳукуматда 10та вазирлик лавозимини “Ўзгаришларни давом эттирамиз” коалицияси, 4та лавозимни Болгария социалистик партияси ва “Шундай халқ бор” партияси, яна 3та лавозимни “Демократик Болгария” коалицияси вакиллари эгаллайди.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
18:24 / 12.02.2025
Украина Болгариядан иккита ядровий реактор сотиб олиш бўйича келишувга эришди
10:08 / 01.01.2025