Жаҳон | 14:29 / 16.12.2021
5636
1 дақиқада ўқилади

Филиппинга “Рай” супертайфуни ёпирилди

Шарқий Самар провинциясида 32 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. 

Фото: Philippine Coast Guard via AP

Филиппинга “Рай” супертайфуни ёпирилди, ўн минглаб одамлар эвакуация қилинди, деб хабар берди Филиппин атмосфера, геофизика ва астрономия хизматлари бошқармаси.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, супертайфундаги шамол тезлиги соатига 230 километрга етган. 

Associated Press агентлигининг хабар беришича, мамлакатнинг жанубий ва марказий провинцияларида бўрон юз бериши тўғрисида огоҳлантириш эълон қилинган.

Тайфун ҳаракати йўналишида 10 мингга яқин уй жойлашган. Биргина Шарқий Самар провинциясида 32 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган. 

Кемалар ва самолётлар қатнови вақтинча бекор қилинган. 

Мавзуга оид