Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 2022 йил йўлларни таъмирлашга 59 миллиард сўм ажратилади
Самарқанд вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов самарқандликларга мурожаат қилмоқда. Турдимов ўтган 2021 йил давомида Самарқандда нима ишлар қилингани ва келаси йилда нима ишлар режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.
Мурожаатда 2022 йил амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳалари ҳақида кўргазма тақдим этилди. Унда ёзилишича, Самарқандда кейинги йил автомобил йўлларини таъмирлашга 59,9 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағлар ҳисобига 86 км йўллар таъмирланади.
Шунингдек, кейинги йилда Самарқанд вилоятида 148 км янги электр тармоқлари тортиш учун 49,7 миллиард сўм, 24,6 км табиий газ тармоқлари тортиш учун 8,4 миллиард сўм, 284 км сув ва оқова сув тармоқлари тортиш учун 157,3 миллиард сўм ажратилади.
Мавзуга оид
15:00 / 06.09.2023
Самарқандда халқаро конференция муносабати билан айрим йўллар ҳаракат учун ёпилади
17:17 / 24.08.2023
Йўлларни 822 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатсиз бажарилган — Сенат
09:22 / 25.07.2023
Япония Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида янги лойиҳани амалга ошириши мумкин
13:58 / 20.07.2023