Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланди
Президент томонидан 2021 йил 23 декабрдаги “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун имзоланди.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан 19 ноябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 15 декабрда маъқулланган. Ҳужжатга асосан 20 август мамлакатда Тадбиркорлар куни деб эълон қилинди.
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиб, қабул қилганди.
Маълум қилинишича, ушбу қонун президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти давомида берилган топшириғи ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025