Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилгача Қашқадарёда электр энергияси таъминоти қанчалик яхшиланади?
Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 674 мингдан ортиқ электр энергияси истеъмолчилари бор. Шундан аҳоли хонадонлари сони 629 мингтани ташкил этади.
2016 йил 23 ноябрда “2017–2021 йилларга мўлжалланган паст кучланишли электр тармоқларини модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида” ҳамда 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорларига асосан Қашқадарё вилоятида 1500 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари ва 400 дона трансформатор пунктларида янги қуриш, реконструкция ва модернизация ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Ҳозирги кунда 1500 км электр узатиш тармоқлари ва 400 дона трансформатор пунктларида кўзда тутилган ишлар амалга оширилди.
Натижада 479 та маҳалладаги 271 минг аҳоли хонадонларига етказиб берилаётган электр энергиясининг сифати яхшиланди.
Давлат дастурлари доирасида электр тармоқларида амалга ошириладиган реконструкция-модернизация ишларини жадаллаштириш, харажатларни камайтириш мақсадида жамият қошида темир-бетон устунлар ишлаб чиқариш ҳамда таянч траверсаси ясаш цехлари ишга туширилиб, 35 нафар фуқаро иш билан таъминланди.
Натижада бошқа корхоналардан бир дона темир-бетон устуни сотиб олиш учун 1,2 млн сўм атрофида қилинадиган харажатдан воз кечилиб, корхона ҳузуридаги цехда ўртача 860 минг сўмдан ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу орқали йилига 5,1 млрд сўм харажатни камайтиришга эришилди.
Айтиш жоиз, аҳоли ҳамда улгуржи истеъмолчиларга жами 674435 дона замонавий ҳисоблагичлар, 9932 дона маълумот йиғиш концентраторлари ҳамда 9432 баланс ҳисоблагичлар ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача режада кўрсатилган барча ҳисоблагичлар, концентраторлар, баланс ҳисоблагичлар ўрнатиб бўлинди.
Вилоятда истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ қондириш, электр энергияси таъминотини янада яхшилаш, энергия тежовчи қурилмаларни ўрнатиш борасида олиб борилаётган юқоридаги каби ишлар давом эттирилмоқда.
Жумладан, электр тармоқлари объектлари бўйича 2022–2026 йилларда 1 186,6 млрд сўм маблағ ҳисобига 6199,1 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 1673 дона трансформатор пункти ҳамда 13 дона нимстанция қуриш ва реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Шундан 2022 йилда 339,4 млрд сўм маблағ ҳисобига 1215 км узунликдаги электр узатиш тармоқлари, 333 дона трансформатор пункти ҳамда 3 дона нимстанция қуриш ва реконструкция қилиш ишлари режалаштирилган.
2022–2026 йилларда амалга оширилиши белгиланган ишлар натижасида вилоятдаги 729 та маҳалладаги 319 мингдан ортиқ истеъмолчининг электр таъминоти яхшиланади. Шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган ва ташкил қилинаётган ишлаб чиқариш корхоналарига барқарор электр энергияси етказиб бериш имконияти яратилади.
«Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ⓣ
Мавзуга оид
11:34 / 18.09.2020
«Қашқадарё ҲЭТ» АЖ: коррупция мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етказади
21:04 / 28.01.2020
Самарқандликлар энди трансформатор ишдан чиқишидан азият чекмайдими?
20:10 / 18.12.2019