316 гектарлик ҳарбий объект: “Чимён” тоғ тайёргарлиги марказидан фоторепортаж
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан, Мудофаа вазирлиги Чимёндаги тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар марказида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил қилди.
Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги бўлими бошлиғи, майор Зокир Яллакаевнинг айтишича, Ғарбий Тяншан тоғларининг Чотқол тизмаси этакларида – денгиз сатҳидан 1700 метр баландликда бунёд этилган “Чимён” тоғ тайёргарлиги ўқув-машғулот маркази 316 гектар майдонга эга.
2020 йилда фойдаланишга топширилган марказ ўзбекистонлик ҳарбийларнинг тоғга мослашган ҳарбий машқларни бажаришида ва халқаро армия ўйинларига тайёргарлик учун асосий платформа бўлиб хизмат қилмоқда.
Марказга киришда қор қоплони ҳайкали остига “Олға бос – енгиб бўлмас тўсиқ йўқ!” деган шиор ёзилган.
“Бу ерда нафақат халқаро армия ўйинлари, балки ҳарбий хизматчиларнинг мунтазам равишда тоғли ҳудудлардаги қийин шароитларда жанг олиб бориш бўйича билим ва кўникмалари ошириб борилади. Ҳозирда марказ янада ривожланган бўлиб, ўз касбининг усталари – соҳа мутахассислари ҳарбий хизматчиларни “тарбиялаб”, Ўзбекистон армияси сафларини ҳар соҳада профессионал кадрлар билан бутлаб келмоқда”, – дейди вазирлик ходими.
Бундан ташқари, айни кунга келиб Ўзбекистондаги бошқа куч тузилмалари ҳарбий хизматчилари ҳам ушбу марказда машғулотлар олиб бормоқда.
Kun.uz мухбири ушбу марказда ҳарбий сир бўлмаган объектлар, тайёргарлик машқлари жараёнларидан фоторепортаж тайёрлади.
Мавзуга оид
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
17:54 / 31.08.2024
Марказий ҳарбий округда зирҳли ва махсус ҳарбий техникаларни таъмирлаш йўлга қўйилди
21:42 / 20.08.2024
Россия Мудофаа вазирлиги «Белгород», «Брянск» ва «Курск» қўшин гуруҳларини ташкил этди
12:04 / 13.08.2024