Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда яна битта аэропорт қурилади
Қўнғирот туманида барча қулайликларга эга замонавий аэропорт қурилади. Бу ҳақда Қўнғирот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Қўнғирот тумани ҳокимининг 2021 йил 13 декабрдаги Қўнғирот тумани ҳудудида аэропорт қуриш учун ер майдони ажратиб бериш юзасидан Қурилиш вазирлиги ва бошқа масъул идораларга қилган мурожаати қаноатлантирилди ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21-28-13-сонли қарори билан тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, Қўнғирот туманидан аэропорт қуриш учун 256 гектар ер майдони ажратилди.
Қурилиши режалаштирилган аэропортда самолётлар ва йўловчилар учун барча қулайликлар яратилади.
Аэропорт ҳудудида учиш-қўниш йўлаги, дам олиш хонаси, ошхона, савдо мажмуаси ва дам олиш маскани қурилади.
Шундай қилиб Қорақалпоғистондаги аэропортлар сони 3 тага етиши мумкин. Ҳозиргача ҳудудда Нукус халқаро аэропорти фаолият кўрсатмоқда.
Халқаро статусга эга бўлиши мумкинлиги айтилган Мўйноқ аэропорти 2020 йилда қуриб битказилган. 2021 йилнинг охирига бориб аэропорт тўлиқ ишга тушиши айтилганди. Аммо негадир жараёнлар ҳамон чўзилмоқда.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади
17:32 / 29.04.2025