Жаҳон | 22:44 / 27.01.2022
91827
3 дақиқада ўқилади

Путин учун ёпилган қабристон, Яқин Шарқдаги қор ва Украинага келган ёрдам. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

27 январь куни, Ленинград қамали тугашининг 78 йиллиги муносабати билан РФ президенти Владимир Путин Петербургдаги Пискарёво мемориал қабристонига келди.

Бу ерда у «Мать-Родина» монументига гулчамбар, шунингдек биродарлик қабристонига гуллар қўйди, бу ерда унинг қамал вақтида чақалоқлигида вафот этган катта акаси ҳам дафн этилган. Қабристонга президент келган вақтда қолганлар учун ёпиб қўйилди. Масалан, фашистлар қамалини бошдан кечирган 89 ёшли аёл ҳам қабристонга киритилмаган.

РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аслида қабристон ёпиб қўйилмаганини айтди. «Фақат Путин гуллар қўяётганида бироз кутиб туриш сўралди ва бу жуда қисқа вақтга бўлди. 10 дақиқадан ортиқ вақт кетмади. Кейин барча хотиржамлик билан давом эттираверди», деган у. Аммо ёдгорлик мажмуасининг маълумотномасида қабристонга кириш соат 15:00гача ёпиқлиги кўрсатилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Путин зиёрат қилаётган вақтда атрофда снайперлар турганини кўриш мумкин.

Ленинград қамали йилларида, турли маълумотларга кўра, 400 мингдан 1,5 миллионгача одам ҳалок бўлган.

Фото: Петр Ковалев/ТАСС

Туркияда бир неча кундан бери кучли қор ёғиши давом этмоқда.

Истанбулга кучли бўрон ёпирилган. Фото: Huseyin Ozdemir/dia images via Getty Images
Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Истанбул халқаро аэропорти ҳам рейсларни амалга ошира олмай қолди
Кучли қор вақтида қушлар маккажўхори атрофида тўпланишди, Истанбул. REUTERS/Umit Bektas

Яқин Шарқнинг бошқа ҳудудларида ҳам қор.

Сурия шимолидаги қочқинлар лагери

Қуддусда қор.

Фото: EPA/Vostock-photo
Афинада ёғган кучли қор хаос юзага келтирди. Фото: Milos Bicanski/Getty Images
Миннесотадаги қорли лабиринтда сайр қилаётган одамлар
Яманда овқат тайёрлаш учун табиий газ етишмовчилиги юзага келган. Фотода Санодаги бозорда сотиш учун олиб кетилаётган ўтинларга қараб турган яманлик. Фото: EPA/Vostock-photo
Россия ва Украина можароси кескинлашган маҳалда Қўшма Штатлар Киевга навбатдаги қуроллар партиясини етказиб берди. Сўнгги партияда украин армияси Javelin русумли танкка қарши ракеталар билан таъминланди. Фото: Sean Gallup/Getty Images
 Фото: Sean Gallup/Getty Images
Украинадаги саноат корхоналари ишчилари кўча машғулотларини кузатмоқда / REUTERS/Roman Baluk
Россиялик ҳарбийлар Ростовдаги полигонда ўтаётган машғулот чоғида замбаракдан ўт очмоқда. REUTERS/Sergey Pivovarov
Республика куни муносабати билан ўтказилган парадда қатнашаётган ҳинд аскарлари. REUTERS/Adnan Abidi
Покистоннинг Карачи шаҳридаги уйсиз одам совуқдан сақланиш учун йўл ўртасига ўтириб олган. REUTERS/Akhtar Soomro
Малавилик аёл тропик бўрондан кейин вайрон бўлган уйини кўздан кечирмоқда. REUTERS/Eldson Chagara
Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида ифлосланган ҳудуд ўртасидаги кўприк бўйлаб кетаётган одамлар. REUTERS/Mohammad Ponir Hossain

 

Мавзуга оид