Ўзбекистон | 19:59 / 30.01.2022
2516
1 дақиқада ўқилади

Андижонда симёғочга урилган «Жигули» иккига бўлиниб кетди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Андижон вилояти Асака туманида «Жигули» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, симёғочга урилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 29-январь куни соат 23:30 ларда Асака тумани, "Чек" МФЙ, Фарғона кўчаси ҳудудидан ўтган 4Р-112 "Фарғона ҳалқа йўли"нинг 167 километрида юз берган.

ВАЗ-2101 русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги симёғочга урилиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. 

Воқеа жойига бориб ўрганилганда автоҳалокат оқибатида автомашина ҳайдовчиси Фарғона вилоятида яшовчи, 1989-йилда туғилган фуқаро А.Б. оғир тан жароҳати олиб, ҳушсиз ҳолда шифохонага олиб борилган.

Ҳозирда Асака тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид