Жаҳон | 23:16 / 31.01.2022
43229
5 дақиқада ўқилади

Урушга тайёрланаётган украинлар, Американинг ноодатий қиши ва пойтахтга юриш қилган канадаликлар. Кун суратлари

Kun.uz дунёнинг турли чеккаларидаги сўнгги воқеаларга оид суратларни жамлади.

Фото: REUTERS/Gleb Garanich

Дам олиш кунлари Киев шаҳри атрофида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, захирага олинган украинлар ва тинч аҳоли вакиллари иштирокида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилди.

Аввалроқ Украина ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятга тайёргарлик кўриш мақсадида тинч аҳоли учун оммавий машғулотлар ўтказилишини маълум қилганди.

Фото: Zuma/ТАСС

Россия босқини рўй бериши ҳақидаги хавотирлар фонида ташкиллаштирилган машғулотлар чоғида оддий фуқаролар Ғарб мамлакатларида таълим олган инструкторлар томонидан фавқулодда вазиятларга тайёрланган.

Фото: AP/ТАСС

Одатда қишда ҳам иссиқ бўладиган Америка жанубида ҳарорат пасаймоқда, шимолда анча вақтдан буён қор бўронлари давом этмоқда, ўрта ғарбда эса сув тошқинлари кузатилмоқда.

Бостонда кунлик ёғин миқдори бўйича аср бошидаги рекорд янгиланган, 2003 йилда бир кунда ёғган қор баландлиги қарийб 60 сантиметрга етганди.

АҚШнинг шарқий соҳилларига кучли қор бўронлари ёпирилган
Дам олиш кунларида ноқулай ҳаво шароити туфайли 6 мингдан ортиқ ички рейслар бекор қилинди
Синоптиклар яқин кунлар ичида бўрон тинмаслиги, бундай ҳаво мамлакатнинг ичкари штатларига ҳам ўтиши мумкинлигини прогноз қилишган
Флорида штатидаги музлаш. Фото: AP/ТАСС
Флоридада ҳарорат -4 даражага тушгач, дарахтлардан қотиб қолган игуаналар тўкила бошлаган. Игуаналар - совуққон жонзотлар бўлиб, ҳарорат пасайиб кетганда уларнинг қонида метаболизм секинлашиб, уларнинг танаси ҳаракатдан тўхтайди.
Дам олиш кунлари Массачусетс штатининг кўплаб шаҳарлари электр таъминотидан узилган, штатдаги қатор аҳоли пунктларида кучли ёғинлар ортидан сув тошқинлари юзага келган.

Канадалик минглаб юк машиналари ҳайдовчилари мажбурий вакцинацияга қаршилигини изҳор қилиш учун мамлакат пойтахти Оттавага кириб келишди. Яна минглаб кишилар уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда шаҳар кўчаларига чиқишган.

Норозилик акцияси 29 январь куни ҳукумат АҚШдан кириб келган юк машинаси ҳайдовчилари коронавирусга эмланмаган бўлса, икки ҳафталик карантин ўташи мажбурий экани ҳақида қарор қилгач бошланди.

Ҳайдовчилар ҳукумат ён бермагунча шаҳарда қолишларини айтишган. Бу вақтда мамлакат бош вазири Жастин Трюдо хавфсизлик шароити туфайли оиласи билан бирга Оттавадан чиқиб кетган.

Аввалроқ бош вазир ушбу ҳайдовчиларни фикри аҳамиятсиз бўлган «озчилик маргиналлар» деб атагани шов-шувларга сабаб бўлганди.

Маълумотларга кўра, канадалик юк машина ҳайдовчиларнинг (улар 120 мингга яқин) 90 фоизи коронавирусга қарши икки дозани қабул қилган.

REUTERS/Patrick Doyle
REUTERS/Patrick Doyle
Намойишчилар парламент атрофидаги йўлларни тўсиб қўйишган / REUTERS/Michael Chisholm

Яқин Шарқда ҳам совуқ кунлар давом этмоқда.

Истанбулни қоплаган қор. Фото: Getty Images
Суриянинг Идлиб шаҳридаги қочқинлар лагеридагилар совуқдан жон сақламоқда.
Фото: Muhammed Said/Anadolu Agency via Getty Images
Чили шимолида ноқонуний миграция ва жиноятчиликка қарши намойиш. Полициячилар ҳалқаси венесуэлалик мигрантни намойишчилардан ҳимоя қилмоқда. Фото: EPA/Vostock-photo
Буркиналик аёллар Уагадугудаги конда ишлаш учун кетмоқда
Перулик ишчилар қирғоқ бўйи сувларини нефть сизиб кетиши оқибатларидан тозаламоқда. REUTERS/Angela Ponce
Ишчилар Таиланднинг шарқий қирғоғидаги Мае Рампунг соҳилини сув ости қувуридан сизиб чиққан нефть қолдиқларидан тозаламоқда. REUTERS/Athit Perawongmetha
Оқ уйдан Маунт-Вермонтга йўл олган Жо Байден вертолёти яқинида учаётган қушлар галаси. REUTERS/Joshua Roberts
Африка Кубоги чорак финал ўйини арафасида сенегаллик мухлислар, Яунде, Камерун. REUTERS/Thaier Al-Sudani
Испаниялик Рафаэл Надал Australian Open финалидаги навбатдаги ғалабасини нишонламоқда. REUTERS/Asanka Brendon Ratnayake
Қишки олимпиада арафасида Пекин аэропортига кириб келган йўловчи махсус ҳимоя кийимида. REUTERS/Phil Noble
Қишки Олимпия ўйинлари ўтказиладиган Пекинда очилиш маросими арафасида безатилган дарахтлар. REUTERS/Fabrizio Bensch
1972 йилда Шимолий Ирландияда рўй берган «Қонли якшанба» қурбонларини хотирлаш маросими. REUTERS/Clodagh Kilcoyne
Франциянинг Европа иттифоқига раислик қилишни бошлаши муносабати билан ёритилган Эйфел минораси. REUTERS/Gonzalo Fuentes

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид