Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асакада 10 га яқин дарахт кесилиши ортидан табиатга 18 миллион 360 минг сўм зарар етказилган
Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, тегишли ҳужжатлар судга юборилган.
“Асакада 10 га яқин кўп йиллик дарахт кесиб юборилгани ҳолати юзасидан “Асака в.л.” хусусий корхона раҳбарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисми бўйича тўпланган маъмурий жавобгарликка оид иш ҳужжатлари судга юборилди”, – дейилади прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, ушбу ҳолатда табиатга 18 млн 360 минг сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.
Мавзуга оид
18:24 / 08.04.2025
Андижонда юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди
23:42 / 19.03.2025
Андижонда «Зил» юк машинаси ёниб кетди
07:25 / 20.04.2024
Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
09:56 / 05.03.2024