Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда мактаб ҳовлисидаги 7 туп қайрағоч дарахти ноқонуний кесиб ташланди
Экология инспекторлари томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2 миллион 700 минг сўм жарима ҳамда 5 миллион 920 минг сўм зарар қўлланган.
Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ИИБ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ғузор туманида экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилган.
Назорат тадбири давомида Ғузор туман “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида дарахтлар саноқдан ўтказилганда у ерда турли хил диаметрдаги 7 дона қайрағоч дарахти кесилгани аниқланган.
Вилоят экология бошқармаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, дарахтлар 23-мактаб мутасаддилари томонидан кесилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Уларга 2 миллион 700 минг сўм жарима ҳамда 5 миллион 920 минг сўм зарар қўлланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қарши давлат университети ҳудудида 38 туп дарахт ноқонуний кесилган. Шунингдек, Андижонда туғуруқхона олдидаги 12 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланган. Бундан ташқари, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Чинобод кўчалари кесишмасида экилган элдор қарағайлари кечки пайт номаълум шахслар томонидан кесиб кетилган. Андижон ва Тошкентдаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Президентнинг 30 декабрдаги фармони билан, Ўзбекистон ҳудудида дарахтларни кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган, тартибни бузганлик учун жарималар 5 баробарга оширилган, етказилган зарар 2 баробар қилиб ундирилиши белгиланган эди. Фармонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатганларга пул тўланиши ҳам кўзда тутилган. Шунга қарамасдан, жойларда ҳамон ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари тўхтамаяпти.
Мавзуга оид
15:27 / 15.04.2025
Қашқадарёда ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган ҳайдовчи қамоққа олинди
23:40 / 31.03.2025
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
21:37 / 20.02.2025
“Чўллаштириш авжида” — Бухорода 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилаётгани танқидларга сабаб бўлмоқда
15:46 / 03.10.2023