Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида масъулиятсиз ва камчиликка йўл қўйган судялар интизомий жазога тортилди
Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун Қашқадарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор судялари интизомий жазога тортилган.
Жумладан:
— Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судяси Э.Эшонбобоев;
— Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судяси Л.Абдуллаев;
— Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р.Заиров;
— Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судяси Л.Маҳаммадиева;
— Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т.Ҳайдаров интизомий жазога тортилган.
Аввалроқ, Андижон вилоят судининг раиси ва вилоят маъмурий судининг раиси интизомий жавобгарликка тортилганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
23:27 / 12.05.2025
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
13:59 / 30.04.2025
Тошкентда маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилган судя лавозимидан озод қилинди
19:37 / 23.04.2025