Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Россияда ўлим жазосини тиклаш ҳақида гапирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакатнинг Европа Кенгашидан чиқарилганини ўлим жазосини тиклаш учун яхши имкон деб атади.
«Европа Кенгаши Россияни аъзоликдан чиқарди. Қандай адолатсизлик. Яхши бўлди, энди эшикни қарс ёпиб, бу бўлмағур сафсаталарни унутсак ҳам бўлади. Ўзи ёшлик қилиб қўшилиб қолгандик.
Бундан ташқари, жиноятчиликнинг олдини олиш учун кескин жазоларни тиклаш учун яхши имкон пайдо бўлди. Масалан, ўлим жазосини. Ундан АҚШ ва Хитойда ҳам кенг фойдаланишади». деди собиқ Россия президенти.
Дмитрий Медведев 2008 йилдан 2012 йилгача Россия президенти бўлиб ишлаган. 2020 йилгача бош Россия ҳукумат раҳбари — бош вазир бўлган. Ҳозирда Хавфсизлик кенгашида Путиннинг ўринбосари бўлиш билан бирга Россия ҳукмрон партияси «Единая Россия» раиси ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
17:55 / 08.04.2025
Дунёда ўтган йили 1518 киши қатл этилди — бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткич
19:10 / 20.03.2025
Хитойда тўрт нафар Канада фуқароси қатл этилди
16:33 / 19.03.2025