Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси эълон қилинди
Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим тўғрисидаги “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимини жорий этиш белгиланган.
Қуйидагилар:
- таянч ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи;
- умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатноманинг давлат намунаси ва унинг тавсифи;
- психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги электрон сертификат намунаси ва унинг тавсифи;
- умумий ўрта таълим тўғрисида электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Халқ таълими вазирлиги икки ой муддатда “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимини ишлаб чиқади.
Белгиланишича, “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимини яратиш ҳамда техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, интеграция қилиш масалалари билан боғлиқ харажатлар Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Тизимида умумий ўрта таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (нодавлат таълим ташкилотлари бўйича) таълим ташкилотларида “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига 2022/2023 ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчилар ҳақидаги маълумотларни киритиб борилишини таъминлайди.
Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат тест маркази 2022 йил 10 августга қадар “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимини “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали “Abitur” махсус электрон дастурига интеграция қилади.
Мавзуга оид
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади
18:35 / 03.10.2024