Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда биотехнологиялар асосида дориларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Биотехнологиялар асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан:
- Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссия таркиби тузилган;
- Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерига (биотехнологик кластер) туташ ҳудуддан қўшимча 80 гектар ер майдонини ажратиш ҳисобига Биотехнологик кластер ҳудуди кенгайтирилган;
- Биотехнологик кластер ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган 80 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ер участкалари саноат мақсадларига мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилган;
- Биотехнологик кластер ҳудудида 142,8 млн АҚШ долларлик 6 та инвестиция лойиҳаси ташкил этилмоқда.
Фармацевтика саноатини илғор технологиялар асосида ривожлантириш ҳамда маҳсулотлар сифати халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлашни назарда тутувчи:
- Зангиота туманидаги “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида жойлаштириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
- доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида субстанциялар ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастури тасдиқланади.
Биотехнологик кластер ҳудудида жойлаштириш таклиф этилаётган истиқболли инвестиция лойиҳаларига, зарурат бўлганда, асослантирилган ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи президентнинг “2022–2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тузилган Фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича комиссияга берилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда:
- 5 турдаги биологик фаол модда субстанциялари ва якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш;
- 12 турдаги экстракт ва биологик фаол қўшимча тажриба намуналарини ишлаб чиқариш ва сертификатлаш;
- эндемик доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида O‘z DSt ISO 22000:2019 ҳамда халқаро ISO 22000:2018 стандартига жавоб берадиган “Туркистон аюгаси”, расторопша, родиола, люцерна экстрактларини ишлаб чиқариш;
- доривор ўсимликлар экстрактларини (анор қовуғи, қизилмия илдизи, наъматак меваси, узум уруғи ва қовуғи) қайта ишлаш асосида биологик фаол моддалар субстанциялари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- биологик фаол моддалар ва субстанцияларни саноат миқёсида ажратиб олиш технологиясини йўлга қўйиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:39 / 22.04.2025
Дори воситаларининг рухсат этилган максимал нархлари қайта кўриб чиқилади
12:46 / 16.03.2025
Чирчиқда ушланган шахснинг уйидан қарийб 20 минг дона кучли таъсир қилувчи дори топилди
10:46 / 14.03.2025