Ўзбекистон | 07:39 / 12.04.2022
5076
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонни ривожлантириш дастури тасдиқланди

Фото: Kruz.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Қорақалпоғистон ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;
  • Қорақалпоғистон шаҳар ва туманларининг ихтисослашуви, «ўсиш нуқталари» ва «драйвер соҳалари»;
  • саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг йиғма параметрлари;
  • 2022 йилда Қорақалпоғистонда муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Қорақалпоғистон шаҳар ва туманларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган истиқболли лойиҳаларнинг манзилли рўйхати.

Комплекс дастурга асосан Қорақалпоғистонда 2022 - 2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 1,5 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажми 1,5 бараварга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 1,2 бараварга, хизматлар ҳажми 2,9 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажми 1,4 бараварга оширилади.

Мавзуга оид