Бухоро вилоят суди раисининг яна бир ўринбосари қасамёдини бузгани учун лавозимидан олинди
У иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида ишлаган.
Президентнинг тегишли фармойиши билан судьялик қасамёдини бузганлиги учун Бухоро вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси Азиз Садиров лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда Судьялар Олий кенгаши маълум қилди.
Азиз Садиров ўтган 15 кун мобайнида Бухоро вилояти суди раисининг қонунийликни бузгани учун лавозимидан озод этилган иккинчи ўринбосари бўлди.
Аввалроқ Бухоро вилояти суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Рўзиев Сухандиёр Гадоевич ҳам лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан аввал тугатилганди.
Мавзуга оид

11:55 / 21.04.2025
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда

17:55 / 01.04.2025
Наманганнинг “Ибратли судя”си хавфли рецидивист фоҳишахона сақловчини озод қилди

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

17:15 / 21.02.2025