Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахтаобод туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган ирригация ва кадастр бўлими ходимлари ушланди
Улар туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, пулни олаётганда қўлга тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Департамент ҳамда ДХХнинг Пахтаобод туман бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тезкор тадбирда, туман ирригация бўлими техник-гидротехниги Ш.Д. фуқаро Г.га туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини уй-жой қуриш учун 10 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини Кадастрлар палатаси Пахтаобод тумани филиали муҳандиси вазифасида ишловчи укаси Н.Д. орқали тайёрлаб беришни ваъда қилиб, хизмат ҳақи 100 АҚШ доллари бўлишини айтган. Улар 10 100 АҚШ долларини укаси Н.Д. билан биргаликда олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Андижонда темирйўл станцияси тасарруфидаги ерни сотиб юбормоқчи бўлган станция бошлиғи ушланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
09:48 / 14.08.2024
Андижонда Ucell ходими компаниянинг қарийб 450 млн сўм пулини онлайн биржага тикиб, ютқазиб қўйди
17:18 / 20.06.2024
Дўстлик боғи ҳудудини ноқонуний эгаллаб олган қурилиш компанияси жаримага тортилди
11:39 / 30.11.2023