Financial Times: Путин Киев билан тинчлик келишуви тузилишига қизиқишини йўқотган
Март ойи охирида у Киев билан келишувга эришиш имкониятини жиддий кўриб чиқаётганди, аммо ҳозирда бу борада ҳеч қандай истиқбол кўринмаяпти. У энди Украинанинг имкон қадар кўпроқ ҳудудини эгалламоқчи. Путиннинг бу позицияга ўтишига «Москва» крейсери чўктириб юборилгани ҳам сабаб бўлган.
Россия президенти Владимир Путин Украинадаги низони дипломатик йўл билан тартибга солишга бўлган қизиқишини йўқотган ва бунинг ўрнига Украинанинг имкон қадар кўпроқ ҳудудини эгаллаб олишни истамоқда. Бу ҳақда Financial Times нашри россияликлар президенти режаларидан хабардор бўлган манбаларига асосланиб хабар тарқатди.
Нашр манбасига кўра, Россия армиясининг уруш стартидаги муваффақиятсизликларидан кейин Путин тинчлик келишуви имкониятини жиддий кўриб чиқаётганди, аммо кейин у урушни якунлашга уриниш ҳаракатларида иштирок этаётганларга ҳозирда бундай келишув учун ҳеч қандай истиқбол кўринмаётганини айтган.
Россия президенти позициясига «Москва» крейсерининг йўқ қилиниши ҳам сабаб бўлган: FT билан суҳбатлашган икки манба бу ҳодиса уни қаттиқ ғазаблантирганини айтган. «Москва»дан кейин у ғолиб бўлиб кўринмасди, чунки бу ҳақоратомуз эди», — деган манбалардан бири.
Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, катта эҳтимол билан, Россия қўмондонлиги ҳисоботлари ва давлат телевидениеси репортажлари туфайли Путин урушдаги вазият ҳақида янглиш тасаввурларга эга: у ўз чиқишларида Россия кучлари ҳарбий ҳаракатлар чоғида, хусусан Мариуполда «Азовстал» қамали вақтида тинч аҳолига зарба бермаётгани ҳақида айтиб келади. «Путин чиндан ҳам унга телевизорда кўрсатилаётган сафсаталарга ишонади ва у каттароқ ғалабага эришишни истайди», — деган FT манбаларидан бири.
Нашрнинг ёзишича, 22 апрел куни Европа кенгаши раиси Шарл Мишел билан телефон мулоқоти чоғида Путин музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини айтган ва Украинани дипломатик йўлга «девор қўйиш»да айблаб, ҳозир Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашишнинг мавриди эмаслигини таъкидлаган. FT ёзишича, украиналик музокарачилар бундан Россиянинг кейинги ҳаракатлари дипломатларга келишувга эришиш учун вақт беришга эмас, балки кўпроқ ҳудудларни эгаллашга қаратилган деган хулосага келишган.
Манба Владимир Путин Володимир Зеленский билан шахсан учрашувдан «бор кучи билан бош тортаётгани»ни айтган: «У барчаси ўзаро учрашувгача ҳал бўлишини истайди».
РФ мудофаа вазирлиги бир неча кун муқаддам Украинада «махсус амалиётнинг иккинчи фазаси» бошланганини эълон қилганди. Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони вазифасини бажарувчи Рустам Миннекаев 22 апрел куни бу босқичдан мақсад Донбасс ва Жанубий Украина устидан тўлиқ назорат ўрнатиш ва Қримга қуруқлик орқали йўлак очилишини таъминлаш эканини айтди. Бунгача Россия қўмондонлиги вакиллари бундай мақсадларни тилга олишмаётганди.
Мавзуга оид
17:53 / 23.11.2024
АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги мухолифлари ўлдирилишига оид махфий ҳужжатларни қисман очиқлади
16:33 / 23.11.2024
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21 / 23.11.2024
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024