Ўзбекистон | 08:37 / 27.04.2022
6035
1 дақиқада ўқилади

Президент «Органик маҳсулотлар тўғрисида»ги қонунни имзолади

“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
 
Қонун органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш, тамғалаш ва реализация қилиш, шунингдек мувофиқликни баҳолаш ва авторизациялаштиришни тартибга солади.

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказилган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун субсидиялар ажратилади.

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқаришда соғлом ҳайвонлар ва ўсимликлардан, хавфсиз маҳсулотлардан ҳамда келиб чиқиши ҳайвонлар ва ўсимликларга мансуб бўлган хомашёдан фойдаланилади.

Органик маҳсулотларни тамғалашда “organic” (органик), “biologic” (биологик), “ecologic” (экологик), “natural” (табиий) деган сўзлардан фойдаланилиши мумкин.

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар реестри юритилади ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан 3 ой ўтгач кучга киради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид