Жаҳон | 15:57 / 03.05.2022
28088
1 дақиқада ўқилади

Путин «нодўст мамлакатлар»га қарши жавоб санкциялари тўғрисидаги фармонни имзолади

Санкцияларга тушган хорижий жисмоний ва юридик шахслар билан келишувлар тузиш ва мажбуриятларни бажариш ҳамда уларга Россиядан хомашё ва маҳсулот етказиш тақиқланади. 

Фото: Getty Images

Россия президенти Владимир Путин “нодўстона ҳаракатлар”ни амалга оширган мамлакатлар ва юридик шахсларга қарши санкциялар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, ҳукумат 10 кун ичида жавоб санкцияларига тушадиганлар рўйхатини тузиши лозим.

Ҳужжат билан қуйидагилар тақиқланди:

  • санкцияларга тушган хорижий жисмоний ва юридик шахслар билан келишувлар тузиш ва мажбуриятларни бажариш (илгари тузилган ташқи савдо шартномалари бўйича ҳам);
  • рўйхатга киритилганларга Россиядан хомашё ва маҳсулот етказиш.

Россия март ойида “нодўст мамлакатлар” рўйхатини кенгайтирганди. Рўйхатдан Евроиттифоқнинг барча мамлакатлари, АҚШ, Австралия, Албания, Андорра, Буюк Британия, Исландия, Канада, Лихтенштейн, Микронезия, Монако, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Сан-Марино, Шимолий Македония, Сингапур, Тайван, Украина, Черногория, Швейцария, Япония ўрин олган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид