Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони Швецияга ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди
Чилонзор туманида фуқарони Швеция давлатига ишга юборишни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “T.F.” МЧЖ раҳбари Ш.Ф. фуқаро С.нинг ишончига кириб, уни Швеция давлатига юбориш ва ишга киритиб қўйиш масаласини 4 000 АҚШ доллари эвазига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Самарқандда фуқароларни АҚШга ноқонуний йўллар билан юборувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланганди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
21:20 / 10.05.2025