Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий хавфсизлик концепцияси янги таҳрирда ишлаб чиқилади
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Асосий қонунимизга Ўзбекистон барча давлатлар, энг аввало ўзининг яқин қўшнилари билан тинчликпарвар ва дўстона сиёсат юритиши, унинг ташқи сиёсати инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги принцип ва нормаларига асосланиши ҳақидаги моддани қўшишни таклиф этаман.
Шунингдек, мамлакатимиз ва жаҳонда туб ўзгаришлар юз бераётган ҳозирги шароитда, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг концептуал-ҳуқуқий асосларини янгилаш ва такомиллаштириш алоҳида долзарб аҳамият касб этмоқда.
Шу муносабат билан ҳозирги пайтда кенг омма муҳокамасида бўлиб турган конституцион ислоҳотларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини янги таҳрирда ишлаб чиқиш зарур, деб ҳисоблайман.
Мазкур ҳужжатларнинг ўта муҳимлигидан келиб чиқиб, ушбу Концепцияларни ҳам Конституциявий қонун шаклида қабул қилишни таклиф этаман”, деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга борди
20:19 / 24.12.2024