Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада маймун чечаги касаллигини юқтириш ҳолатлари уч бараварга кўпайди – ЖССТ
Касаллик 51 мамлакатда аниқланган бўлиб, касалланганларнинг 90 фоизи Европага тўғри келади.
Европада охирги икки ҳафтада маймун чечаги касаллигини юқтириш ҳолатлари уч бараварга кўпайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге маълум қилди.
У ЕИнинг барча мамлакатларини касалликка қарши курашда максимум чораларни кўришга чақирди.
Клюгенинг фикрича, касаллик тарқалишининг авж олиши реал хавф туғдиради. Унинг сўзларига кўра, вирус қанчалик узоқ вақт тарқалса, касаллик ноэндемик мамлакатларда шунчалик кучли ўрнашиб олади.
Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар дунё бўйича маймун чечаги касаллигини юқтириш билан боғлиқ 4500дан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Касаллик 51 мамлакатда аниқланган. Касалланганларнинг 90 фоизи Европага тўғри келади. Қитъанинг 31 мамлакатида маймун чечаги касаллиги аниқланган бўлиб, беморларнинг 99 фоизи 21 ёшдан 40 ёшгача бўлган эркаклардир.
Мавзуга оид
14:48 / 10.02.2023
Маймун чечаги пандемияси бекор қилиниши мумкин
20:54 / 12.07.2022
ЖССТ маймун чечаги касаллиги озиқ-овқат маҳсулотлари орқали юқмаслигини билдирди
18:30 / 24.06.2022
Маймун чечаги вируси тахмин қилинганидан кўра тезроқ мутацияга учраётгани айтилди
16:49 / 24.05.2022