Ўзбекистон | 09:37 / 14.07.2022
2361
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади

Тошкент шаҳрида Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Маълум қилинишича, Аҳмад Дониш кўчасида (янги “Динамо” дўкони) янги ерусти пиёдалар ўтиш йўли қурилмоқда.

Шу сабабли, 2022 йилнинг 14 июль куни соат 21:00 дан 15 июль соат 07:00 га қадар шу кўчанинг "Султон" ресторанидан автомобил кўпригигача бўлган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Бундан олдин Тошкентда метро бекатлари оралиғида вақтинчалик автобус йўналиши ташкил этилгани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид