Ўзбекистон | 13:12 / 06.08.2022
27217
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Tesla ЙТҲга учради

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Чилонзор тумани Муқимий кўчасида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Бугун, 6 август куни соат 8:30 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Муқимий ва Арнасой кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган Н.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли транспорт воситаси ва ҳайдовчи, 1977 йилда туғилган Д.Т. бошқарувидаги Tesla русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид