Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элликқалъада ЙПХ автомобили билан тўқнашган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманида Lacetti ва ЙПХ автомобили бўлган Nexia 3 ўзаро тўқнашди. Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган биринчи машина ҳайдовчиси вафот этган.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Элликқалъа туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
10 август куни соат 10:30 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳудудидан ўтувчи 4H-155 «Бўстон-Сарабий» автомобил йўлининг 10-километрида икки автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, унинг иштирокчиларидан бири йўл-патрул хизмати автомобили бўлган.
Маълум қилинишича, Lacetti ҳайдовчиси, 1977 йилда туғилган З.Ю (у автотранспорт бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган эҳтиётсизлик оқибатида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва ЙПХ ходими, 1981 йилда туғилган Н.А.га бириктирилган Nexia-3 русумли хизмат автомобили билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Lacetti ҳайдовчиси З.Ю олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Шунингдек, ЙПХ ходими Н.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Элликқалъа тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:02 / 20.09.2024
Қорақалпоғистонда ўқувчи дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024