Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ленинград областида Ўзбекистон фуқароси оғир куйиш жароҳати билан шифохонасига ётқизилди
Прокуратура Ленинград областидаги ўзбекистонлик ишчи куйиш жароҳатини олган корхонада текширув бошлади.
78.ru нашри хабарига кўра, жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёни ва натижалари назоратга олинган.
Бундан ташқари, прокуратура корхона мансабдор шахслари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига қандай риоя қилинганлигини текширади.
Ломоносов туманидаги корхонада содир бўлган ёнғиндан кейин ўзбекистонлик фуқаро оғир куйиш жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилди. Қутқарувчиларга 10 август куни маҳаллий вақт билан соат 11:16 да саноат зонасида ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Аниқланишича, битум ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхона ҳудудида винтли аралаштиргич ёниб кетган. Ёнғин соат 11:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида ўзбекистонлик фуқаро (1984 йилда туғилган) Жанелидзе номидаги Шошилинч тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтининг куйиш жароҳатлари жонлантириш бўлимига ётқизилган. Эркак танасида куйиш даражаси 80 фоиз, 2-даражани ташкил қилади
Мавзуга оид
11:28 / 22.05.2025
Бастрикин Мариуполни блокадада бўлган Ленинград билан таққослади
11:53 / 03.01.2025
Ленинград областида мактаб ўқувчилари «нацизм реабилитациясида» гумонланмоқда
08:21 / 03.09.2024
Россияда Ленинград ҳарбий округи қўмондони ўринбосари Валерий Мўминжонов ушланди
07:52 / 22.07.2024