Ўзбекистон | 16:23 / 22.08.2022
10162
1 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти ҳам тубдан ўзгаришини айтди. 

Бундан буён, улар:

  • туман, шаҳар тадбиркорларини бирлаштириб, уларни қийнаётган муаммо ва масалаларни аниқлаш билан амалда шуғулланади;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда илғор методикалар асосида бизнесга ўқитиш мактабларини ташкил қилади;
  • ҳоким ва бошқа ҳудудий раҳбарларга кўриб чиқиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатига эга бўлади;
  • маҳаллий кенгаш ва ҳокимлар билан ҳар ой камида икки марта танқидий муҳокамаларни ўтказади.

Савдо-саноат палатасининг ўзига:

  • ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш;
  • тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.

Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади, деди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид