Ўзбекистон | 08:56 / 26.08.2022
10971
2 дақиқада ўқилади

Машинани рўйхатдан ўтказишда ходимни тўлов асосида уйга чақириш имкони яратилади 

Фото: Getty Images

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Белгиланишича:

а) 2022 йил 1 декабрдан бошлаб, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш соҳасидаги давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида планшет ёки компьютерга ўрнатилган техник қурилмалар ёрдамида хизмат кўрсатувчи ходимни уйига чақириш йўли орқали кўрсатиш имконияти яратилади;

б) миграция ва транспортни рўйхатга олиш соҳасидаги давлат хизматларини қўшимча тўлов асосида кўрсатишда ягона Call center ҳамда дастурий таъминот (мобил илова)дан фойдаланилади;

в) тайёр идентификацияловчи ID-карта ва хорижга чиқиш биометрик паспорти, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома ва давлат рақам белгилари фуқаролар хоҳишига кўра почта орқали ёки қўшимча тўлов асосида доимий яшаш ёки турган жойига етказиб бериш хизмати жорий этилади;

г) аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги давлат хизматлари доимий яшаш ёки турган жойига чиқиш орқали кўрсатилган хизмат учун қўшимча тўлов ундирилмаган ҳолда кўрсатилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид