Ўзбекистон | 11:31 / 31.08.2022
2242
2 дақиқада ўқилади

БАА Талимаржон ИЭСда янги энергия блоклари қуради

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари БАА энергетика ва инфратузилма вазири билан инвестиция ҳамкорлигини муҳокама қилди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев видео-конференц-алоқа воситасида Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад ал-Мазруи билан музокаралар ўтказди.

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий муносабатлар, стратегик шериклик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш йўналишлари бўйича ҳамкорлик жиҳатлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда қўшма инвестиция портфели умумий қиймати 3 млрд долларга яқин бўлган 17 та лойиҳадан иборат. Эълон қилинган капитали 1 млрд долларни ташкил этувчи Ўзбекистон-БАА қўшма инвестиция компанияси фаолияти юқори баҳоланди. Компания бугунги кунда 100 млн доллардан кўпроқ маблағни ўзлаштирган. 

Бирлашган Араб Амирликлари Mubadala ва Taka компаниялари томонидан Талимаржон ИЭС мавжуд блокларини хусусийлаштириш ва негизида янги энергия блокларини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу нуқтайи назардан, Тошкентда ҳуқуқий битимлар имзолашга тайёргарлик кўриш муддатлари муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид