Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парламентлараро иттифоқ аёл раҳбарлари саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинади
Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар аёл раҳбарларининг саммитида Тошкент декларацияси қабул қилинади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сенат ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов маълум қилди.
2022 йилнинг 8-9 сентябрь кунлари Tashkent city Congress Hall’да парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммити бўлиб ўтади.
Саммитда 22 та давлатдан 140 дан ортиқ етакчи аёл (спикерлар), депутат аёллар, халқаро парламентлараро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.
Ушбу кенг миқёсли тадбир МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ўтказилмоқда. Саммит мавзуси “Парламент етакчилиги: барқарорлик ва фаровонликни янада самарали таъминлашда хавф-хатарларни баҳолаш”.
Саммит доирасида президент Шавкат Мирзиёев парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарлари 14-саммити иштирокчилари ҳамда парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонгни қабул қилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:07 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Украина можаросини дипломатия ва музокаралар йўли билан ҳал этишга чақирди
10:02 / 21.04.2025
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Қозоғистонга ташриф буюради
07:37 / 10.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг юбилей ассамблеясида 140 давлатдан 2000 га яқин делегат қатнашди
14:13 / 06.04.2025