Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон тоғ экотизими бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди.
Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеяси 77-сессияси доирасида тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.
Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудлар экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳоли фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов мамлакатда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолиси ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. “Яшил кун тартиби”ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар қайд этилди.
Ўзбекистон тоғ экотизимини муҳофаза қилиш устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр экани маълум қилинди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеяси 76-сессиясида таклиф этилган бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди.
Мавзуга оид
15:52 / 27.02.2025
Хитой тоғларида адашган сайёҳ тиш пастаси туфайли омон қолди
10:55 / 10.01.2025
Тоғли ҳудудларда туризм мажмуаларини ташкил этишга 500 млн доллар инвестиция жалб қилинади
09:35 / 24.12.2024
Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган 5 киши қутқарилди
11:56 / 06.11.2024