Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда «права» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро С.И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департамент ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Гулистон шаҳар ўқув спорт техника клуби ўқитувчиси Т.К. фуқаролар И.Б. ва Қ.У.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Т. бошқа бир фуқаро Ш.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
17:09 / 22.02.2025
Йўлларда дрифт қилиш, йўлакларни «шахмат» каби алмаштириш – «права»дан маҳрум бўлишга сабаб бўлади
07:10 / 13.12.2024
Икки ҳудудда фуқароларга “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
08:58 / 12.12.2024
Kun.uz суриштирувидан сўнг: “Halal Auto Leasing” фирибгарлик схемасига нисбатан тергов бошланди
17:28 / 27.11.2024