Ўзбекистон | 10:39 / 26.09.2022
2321
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳафталик анъанавий брифингда давлат раҳбарининг янги ҳафтада режалаштираётган ишлари ҳақида маълумотлар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Бошланган ҳафтада давлат раҳбарининг иш жадвалида мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланган қатор муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган. 

Бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг президентимизга ҳисоботлари режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари иштирокларида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, ҳафта давомида президентнинг Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашуви бўлиб ўтади” — дея маълумот берди Шерзод Асадов ОАВ вакилларига.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид