Ўзбекистон | 11:16 / 27.09.2022
1590
2 дақиқада ўқилади

Малайзия Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес миллий стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашади

Малайзия тадбиркорлик ва кооперативларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги давлат корпорацияси Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликдан манфаатдорлик билдирди.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Малайзия тадбиркорлик ва кооперативларни ривожлантириш вазирлиги қошидаги SME Corporation Malaysia давлат корпорацияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

SME Corporation Malaysia корпорацияси ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини таъминлаш, ҳалол саноат ва экспорт операцияларини амалга ошириш соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этади.

Музокаралар давомида икки ташкилот ўртасида ҳамкорликнинг аниқ мақсад ва йўналишларини белгилаб олиш бўйича “Йўл харитаси” ва томонлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш ҳамда мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш миллий стратегиясини ишлаб чиқишда малайзиялик мутахассисларни таклиф этиш масалалари муҳокама этилди.

Музокаралар натижасида SME Corporation Malaysia давлат корпорацияси ва Маҳаллабай ишлаш агентлиги ўртасида жорий йил ноябрь ойида ўзбек томонининг мамлакат ишбилармон доиралар вакилларидан иборат делегациясини Малайзияга сафарини ташкил этиш, сафар доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга, икки давлат ташкилоти ва ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида қўшма бизнес-форум ўтказишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид