Ўзбекистон | 07:07 / 28.09.2022
12550
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Отабек Султонбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, Отабек Султонбеков 1986 йилда  Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2013 йилда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини тамомлаган.

У лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати,  ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бу лавозимда у 2021 йил февралидан буён ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева ўрнини эгаллади.

Мавзуга оид