Ўзбекистон | 09:05 / 04.10.2022
6685
1 дақиқада ўқилади
Фарғона вилояти мева ва сабзавотлар экспортида етакчи бўлиб турибди
Қайси ҳудуд мева ва сабзавотлар экспортида етакчи экани тўғрисида маълумот берилди.
2022 йилнинг январь-август ойларида хорижга мева ва сабзавотлар экспорт қилган ҳудудлар орасида Фарғона вилояти 197,1 минг тонна маҳсулот билан етакчилик қиляпти.
Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан мос равишда 154 минг тонна ва 127 минг тонна маҳсулот экспорт қилган Тошкент вилояти ҳамда Самарқанд вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Хоразм вилояти – 103 минг тонна;
- Сурхондарё вилояти – 99 минг тонна;
- Андижон вилояти – 78,6 минг тонна;
- Тошкент шаҳри – 67,5 минг тонна;
- Наманган вилояти – 67 минг тонна;
- Жиззах вилояти – 66 минг тонна;
- Бухоро вилояти – 52 минг тонна;
- Сирдарё вилояти – 35 минг тонна;
- Қашқадарё вилояти – 29 минг тонна;
- Қорақалпоғистон Р. – 19 минг тонна;
- Навоий вилояти – 8,7 тонна.
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
11:59 / 05.11.2024
Ўзбекистонлик олимлар Фарғона водийсидан янги балиқ турини топди
12:50 / 04.11.2024