Ўзбекистон | 15:33 / 10.10.2022
10592
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда МДҲ давлатлари ҳарбий алоқа бошлиқлари йиғилиши ўтказилди

Самарқандда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳарбий алоқа бошлиқлари навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги

Марказий ҳарбий округ ситуацион марказида МДҲга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши қарорига мувофиқ Алоқа бошлиқлари мувофиқлаштирувчи қўмитаси кенгаши навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Беларусь, Россия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этди.

Иштирокчилар қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди. 2022 йилда амалга оширилган ишлар якунлари сарҳисоб қилиниб, 2025 йилгача бўлган ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган иш режалари белгиланди, алоқа бўйича ўтказилиши зарур бўлган тегишли машғулотлар режалаштирилди.

Йиғилиш сўнгида МДҲга аъзо давлатлар қуролли кучларининг алоқа бошлиқлари ҳарбий алоқа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва уни кенгайтириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра, 2025 йилгача бўлган давр оралиғида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ҳамкорликдаги режалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид