Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Росгвардия Россияда ўт қўйиш ҳолатлари сабабли ҳарбий комиссарликларни қўриқлашни кучайтирди
Россия гвардияси Россия шаҳарларида ҳарбий комиссарликларни қўриқлаш ходимлари штатини ушбу биноларга ўт қўйишга уринишлар сони ортиши муносабати билан оширди. Бу ҳақда РФ давлат думаси депутати Александр Хинштейн хабар берди.
«Бир қатор шаҳарларда, жумладан, Москвада, ҳарбий комиссарликлар бинолари яқинида Росгвардия ихтисослаштирилган қўриқлаш хизматининг қўлга олиш гуруҳлари жойлаштирилди. Бундан ташқари, улар бутун мамлакат бўйлаб ички ишлар экипажлари патрул йўналишларига киритилган», деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, «ҳужум қилмоқчи бўлган фуқароларни ашёвий далиллар билан қўлга олиш ҳолатлари кузатилган».
Ўз навбатида, Приморе ўлкасида Партизан шаҳар округи ҳарбий комиссари Роман Малик ўлик ҳолда топилди. Ўлим ҳақида туман маъмурияти хабар берди, расмий сабаб - юрак тўхтаб қолиши.
Шу билан бирга, Amur Mash Telegram-канали Маликнинг жасади кечқурун шаҳар кўчаларидан биридаги панжара ёнидан топилганини ёзмоқда. Канал маълумотларига кўра, полиция қотиллик ва ўз жонига қасд қилишни версия сифатида кўриб чиқмоқда.
Бундан олдин Россия президенти Владимир Путин жума куни Остонадаги матбуот анжуманида РФда сафарбарлик «тахминан» икки ҳафтадан кейин якунланишини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, 300 минг кишидан 222 минг нафари сафарбар қилинган. «Бу иш ҳозирги пайтда якунланмоқда. Тахминан икки ҳафта ичида барча сафарбарлик тадбирлари якунланади деб ўйлайман», - дея Путиннинг сўзларидан иқтибос келтирган ТАСС ахборот агентлиги.
Россия президенти Владимир Путин 21 сентябр куни «қисман сафарбарлик» эълон қилиб, «айрим тоифадаги фуқаролар»дан 300 минг кишини чақириққа жалб қилишга ваъда берди. Аслида, сафарбарлик оммавий бўлиб чиқди ва кўплаб қонунбузарликлар билан амалга оширилмоқда. Кўп одамлар ундан қочишга ҳаракат қилишяпти.
Журналистларнинг маълумотларига кўра, дастлабки икки ҳафтанинг ўзида 53 та минтақадан 200 мингдан ортиқ киши фронтга жўнатилган. Россия ҳукумати Украинада сафарбар қилинган беш киши аллақачон ҳалок бўлганини тан олди. Йиғин пунктларида 20 га яқин одам ҳаётдан кўз юмди.
Мавзуга оид
09:10 / 04.11.2024
Москвада Росгвардия генерали Мирза Мирзаев қўлга олинди
14:51 / 20.05.2024
Россияда фуқаро ҳарбий комиссарликка ўт қўйишни режалаштиргани учун 25 йилга қамалди
11:29 / 17.01.2024
Қрим кўпригига дронлар ҳужуми: Росгвардия полковниги 6 йилга қамалди
11:13 / 13.12.2023