Ўзбекистон | 08:51 / 17.10.2022
5389
2 дақиқада ўқилади

Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар парламентга юборилишидан олдин муҳокамага қўйилиши тўхтатилади

Фото: Kun.uz

“Бюджет жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси 4 та моддадан иборат бўлиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

29- ва 97-моддаларда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Олий Мажлис палаталарига юборилишидан олдин улар жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши амалиётига чек қўйилмоқда.

50- ва 51-моддаларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва чет давлатларга ажратилган кредитлар бўйича қайтариладиган асосий қарз суммаси даромад сифатида қабул қилинмаслиги белгиланмоқда. 50-моддада давлат бюджетига йўналтириладиган давлат божлари давлат бюджети даромадлари шакллантириш манбаси сифатида киритилмоқда.

52-моддада мобил алоқа хизматлари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари учун акциз солиғи бўйича тушумлар тегишинча молия йилидан олдинги йил 1 июль ҳолатига кўра Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳолиси сони республика аҳолиси сонидаги улушига мувофиқ Қорақалпоғистон республика бюджетига, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳар бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши белгиланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид