Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорни дўппослади
Шифокор “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ-бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 14 октябр куни кечки пайт Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага 1970 йилда туғилган бемор олиб келинган. Унга гипертония ташхиси қўйилиб, тезкор тиббий ёрдамга киришилган.
Соат 21:00 ларда даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор Тўлқин Ҳамроев ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва беморнинг ўғли шифокорни дўппослаган.
Оқибатда, шифокор “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ- бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят ССБ ҳолатни ўз назоратига олган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳри Миробод туманида чақирувга келган «Тез ёрдам» ходими ва ҳайдовчиси калтакланган. Миробод туман ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025