Ўзбекистон | 17:53 / 29.10.2022
10795
5 дақиқада ўқилади

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ: “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалда

Давлатимиз раҳбари ташаббусига кўра, мамлакатимиз бўйлаб катта кўтаринкилик билан ташкил этилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлик” тадбирларида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугун, 29 октябрь куни электр энергияси ишлаб чиқариш корхоналарида ҳашар ташкил этилди.

Фото: Иссиқлик электр станциялари

Жами, “долзарб 40 кунлик” доирасида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан 70 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилиши режалаштирилган.

Бундан, асосий эътибор ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, сувсизликка чидамли, тез ўсадиган япроқ ва игна баргли ҳамда мевали дарахтлар кўчатлари танланишига қаратилди. Айни кунларда станция ва марказларда кўчатларни ўтқазиш баробарида, кўкаламзорлаштирилиши керак бўлган ерларни юмшатиш, ортиқча чиқиндилардан тозалаш, суғориш тизимини назоратдан ўтказиш каби ишлар ҳам олиб борилмоқда.

Фото: Иссиқлик электр станциялари 
Фото: Иссиқлик электр станциялари 

Айни кунгача “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг корхоналари томонидан лойиҳа доирасида 26 гектар ер майдонига жами 16 мингга яқин туп дарахт ва бута кўчатлари экилишига эришилди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими ва “Яшил макон” лойиҳаси асосида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Алимкент кўчаси бўйлаб дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. Ўтган йили бу ерда лойиҳа доирасида замонавий “яшил боғ” ва тутзор барпо этилган эди. 

Фото: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ  Тошкент шаҳри Алимкент кўчаси
Фото: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ  Тошкент шаҳри Алимкент кўчаси
Фото: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ  Тошкент шаҳри Алимкент кўчаси

Навоий ИЭС жойлашган ҳудуд ёз кунларида ўзининг жазирамаси, қишда эса қуруқ совуқ об-ҳавоси билан изоҳланади. Қишин-ёзин ҳарорат мўътадиллигини таъминлаш учун электр станцияси атрофида “Яшил белбоғ” лойиҳасини амалга ошириш ўзининг натижасини бермай қолмайди.

Фото: Навоий ИЭС
Фото: Навоий ИЭС

Тошкент ИЭС Қибрай туманининг шинам гўшасида жойлашганлигига қарамасдан, электр станция ходимларининг мақсади нафақат ҳудуд, балки атроф маҳаллалар ободлигига ҳам муносиб ҳисса қўшишдир.  

Тошкент ИЭС
Тошкент ИЭС

Тўрақўрғон ИЭС учун ушбу лойиҳа муҳим аҳамиятга эга, чунки станция атрофи очиқ тош ва қумли ҳудудда жойлашган. Бу ерда яшил ландшафтнинг яратилиши, ишчи-хизматчилар саломатлигини муҳофаза этиш билан бирга, электр станциясининг асосий ускуналарини қум бўронларидан ҳимоя этиш имконини яратади.

Фото: Тўрақўрғон ИЭС
Фото: Тўрақўрғон ИЭС

Фарғона ИЭМ энерго объектлар ичида энг яшил ва кўркам ҳисобланса-да. Иссиқлик электр маркази жамоаси бу йилги лойиҳа доирасида яна 6 мингта кўчат ўтқазишни режалаштирган.

Фото: Фарғона ИЭМ
Фото: Фарғона ИЭМ

Муборак ИЭМ корхонаси ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, ходимлар саломатлигини муҳофаза қилиш заминидир. Бу ерда 1,5 гектар ер майдонида 3 минг дона манзарали ва мевали дарахтлар ўтқазилади.

Фото: Муборак ИЭМ
Фото: Муборак ИЭМ
Фото: Муборак ИЭМ

Тошкент ИЭМ пойтахтимизнинг қоқ марказида жойлашган, марказ томонидан лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишларнинг аҳамияти шу билан муҳимки, бу Тошкент шаҳри ҳудудининг экологик мувозонатини сақлашга имкон беради.

Фото: Тошкент ИЭМ 
Фото: Тошкент ИЭМ 

Тахиатош ИЭС ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўзгача масъулият билан ёндашишмоқда. Чунки ушбу жараёнда Қорақолпоғистон Республикаси ва Оролбўйи ҳудудида иқлим шароитини яхшилаш, ҳудудни кўкаламзорлаштириш масаласи турибди.

Сирдарё ИЭС малакатимиздаги энг йирик электр станцияси ҳисобланади. Бу ерда 2 минг нафарга яқин ходимлар меҳнат қилишмоқда. Бу ерда ҳам иқлимнинг ўзига хос нозик жиҳатларидан келиб чиқиб мос кўчатлар экилмоқда.

“Толимаржон ИЭС” АЖ жамоаси мамлакатимиз жанубий иссиқ иқлимига мос, чидамли кўчатлар ўтқазилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Корхоналар томонидан нафақат кўчатларни экиш, балки уларнинг кейинги парвариши масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йили “Яшил макон” ва “Яшил йиллик” лойиҳалари доирасида ерга қадалган ҳар бир ниҳолнинг униб ўсиши учун масъуллар белгиланиб, суғориш ишлари режа жадвал асосида олиб борилган эди. Бу йил ҳам мазкур ишлар лозим даражада ташкил этилмоқда. 

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид