Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея президенти Сеул фожиасида полицияни айблади
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл полицияни Сеул шаҳрида юз берган тиқилинчнинг олдини олмаганликда айблади.
Давлат раҳбари 29 октябр куни Сеул шаҳрининг Итэвон туманида Ҳэллоуинни нишонлаш учун тўпланган одамларнинг тиқилинчда нобуд бўлганига полиция айбдор эканини таъкидлади.
«Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун ким жавобгар? Полиция. Менимча, полиция кўплаб одамлар тўпланиши кутилаётганини билмаслиги ақлга сиғмайди», деди у.
Шунингдек, президент ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари одамлар тўпланаётганини «тўрт соат давомида нега бехавотир томоша қилгани» билан қизиқди. Унинг таъкидлашича, полиция 112 рақамига қўнғироқ бўлмаган тақдирда ҳам чора кўриши керак эди.
Фожиа 29 октябр куни кечқурун Сеулнинг Итэвон туманида, «Hamilton» меҳмонхонаси яқинида содир бўлди. Ҳэллоуинни нишонлаш мақсадида тўпланган оломон тор хиёбонга ёпирилиши оқибатида тиқилинч юз берди.
Фожиада 156 киши, жумладан 97 нафар аёл ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025