Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ижтимоий шартнома тузиш орқали бериш бошланади
“Давлат ижтимоий ёрдамларини тақдим этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилаларга 2024 йил 1 апрелдан бошлаб кам таъминланган оилаларга болалар нафақасини ижтимоий шартнома тузиш орқали тақдим этиш йўлга қўйилади.
Белгиланишича, ижтимоий шартнома болалар нафақаси тайинлашда тақдим этиладиган ариза билан бир пайтда тузилади ҳамда болалар нафақаси тайинланган ойдан бошлаб кучга киради. Ариза берувчи томонидан ижтимоий шартнома тузилмагани (ижтимоий шартномани имзолашдан бош тортилгани) аризани қабул қилмаслик учун асос бўлади.
2024 йил 1 февралга қадар:
Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги тасарруфидаги давлат таълим ташкилотларида мажбурий таълим доирасида таълим олаётган болалар қатновини;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакцина олган болаларни ҳисобга олиш электрон тизими тўлиқ жорий этилишини таъминлайди.
Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Президент таълим муассасалари агентлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар қайд этилган маълумотларни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграцион платформаси орқали электрон тарзда онлайн режимда тақдим этиб борилишини йўлга қўяди.
Молия вазирлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими томонидан идоралараро ахборот алмашинувини қўллаган ҳолда ҳар ойда автоматик равишда болалар мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларига қатнови ва профилактик эмлаш календарига мувофиқ мажбурий вакцина олингани текшириб борилишини таъминлайди.
Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 мартга қадар болалар нафақасини ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади:
а) болалар нафақаси олувчи оилалардаги болалар мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларига қатновини ҳамда бириктирилган поликлиникадан мажбурий вакциналарни ўз вақтида олишини инобатга олиш бўйича ижтимоий шартларни назарда тутиш;
б) ижтимоий шартнома шартлари бажарилмаган тақдирда болалар нафақаси миқдорини камайтириш ва тўхтатиш; Бунда, ижтимоий шартларни бажариш учун қўшимча муддат тақдим этилади, бола соғлиги сабабли қатнов пасайиши, вакциналарни муддатдан кеч ёки умуман олмаганда чекловлар қўлланилмайди;
в) ижтимоий шартнома шартлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш.
Мавзуга оид
12:49 / 31.03.2025
Ўзбекистон президенти учта халқаро шартномани тасдиқлади
09:48 / 14.03.2025
Фойдали қазилмалар ва мудофаа соҳасида ҳамкорлик, ахборот алмашинувини кучайтириш – Ўзбекистон-Франция стратегик шериклик шартномасида нималар кўзда тутилган?
11:29 / 26.02.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида фуқаролар келиб-кетиши тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритилди
12:40 / 14.02.2025