Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Сербия ва Британияга қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишга жалб қилинади
Тошкент шаҳрида «Меҳнат миграцияси бўйича халқаро форум-2022» ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Форум иштирокчилари келгусида бозор талабларига асосланган миграция сиёсати, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари малакасини ошириш, ташкилий меҳнат миграциясини тартибга солишга мўлжалланган бошқарув тизимини шакллантириш, турли мамлакатлар салоҳиятли иш берувчиларини ҳамкорликка жалб этиш масалаларини муҳокама қиляпти.
Ўзбекистон бандлик вазири Нозим Ҳусанов форумда иштирок этиб, бу борада тизимда олиб борилаётган ишларга қисқача тўхталди.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Меҳнат вазирлиги тизимида 17 та «Ишга марҳамат» мономаркази, 56 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази, 479 та маҳалла касб-ҳунарга ўқитиш маскани ташкил этилган. 2022 йил бошидан хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш истагида бўлган 46,8 минг нафардан ортиқ фуқаро касб-ҳунар ва чет тилларига ўқишга жалб қилинди.
Қайд этилишича, илк бор хорижий иш берувчилар билан Ўзбекистон фуқароларини Европа давлатларига, хусусан, Сербия ва Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишга, Германияга турли соҳаларга жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
Анжуман доирасида «Энг яхши иш берувчи» номинацияси ғолиблари эълон қилинади.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025