Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар учун мавжуд тартиб соддалаштирилиши мумкин
Ўзбекистон адлия вазири ва АҚШ элчиси ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон адлия вазирлигида АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда адлия вазири Акбар Тошқулов АҚШ элчиси Ўзбекистонда бошлаган фаолияти билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, сиёсий-дипломатик, таълим, илм-фан ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга ишонч билдирди.
Томонлар диний ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш, улар учун қонунчиликдаги мавжуд тартибларни соддалаштириш ва қўшимча қулайликлар яратиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар тўғрисида фикр алмашди.
АҚШ элчиси келгусида ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024